Илон Маскнинг сунъий йўлдош интернети Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда қачон пайдо бўлиши маълум қилинди

Starlink веб-сайтига кўра, Илон Маскнинг сунъий йўлдош Интернети Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда 2023 йилда пайдо бўлиши мумкин.

Starlink – бу юқори тезликдаги кенг полосали интернетни таъминловчи глобал сунъий йўлдош тизими. У Илон Маскга тегишли SpaceX томонидан жойлаштирилган.

Ўтган йили Қирғизистон рақамли ривожланиш вазирлиги SpaceX Қирғизистонда Starlink офисини очишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.