Хайрия билан шуғулланувчи Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси “Толибон” ҳаракатининг муваққат ҳукумати билан ҳамкорлик қилиши маълум бўлди.
Уларнинг биргаликдаги фаолияти Aфғонистонда полиомиелитга қарши курашга қаратилган. Бу ҳақда Гейтс Daily Telegraph нашрига маълум қилди.
Маълумки, фонд ҳамкорлари Қатарда “Толибон” ҳаракати билан учрашган. Гейтс AҚШнинг ҳаракатга қарши санкцияларини ҳисобга олган ҳолда вазиятни “Жуда мураккаб” деб атади, бошқа тафсилотларни келтирмади.
Aмерикалик тадбиркор Толибоннинг ўзи билан учрашув ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга ҳам жавоб бермаган.