Толибон етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистон судларига шариат қонунлари бўйича бир қатор жиноятлар учун жазо тайинлашни буюрди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Толибон етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистон судларига шариат қонунлари бўйича бир қатор жиноятлар, хусусан, талончилик, ўғрилик ва ғалаён учун оёқ-қўлни кесиб ташлаш, шунингдек, энг ёмон ҳолатда эса, тошбўрон қилиш жазоларини тайинлашни буюрди.
Толибон расмийларининг сўзларига кўра, талончилик, одам ўғирлаш ва фитна каби жиноятлар шариат қонунларига мувофиқ жазоланиши лозим. Шунингдек, Толибон олий раҳбарининг таъкидлашича, агар содир этилган жиноят ушбу қонунларни бузган бўлса, судьялар жиноятчиларни шариат бўйича жазолаши керак.
Бундан ташқари Толибоннинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Twitter’даги саҳифасида мажбурий буйруқ мулла Охундзода бир гуруҳ қозилар билан учрашганидан кейин қабул қилинганини маълум қилди.
«Ўғрилар, ўғирлаганлар ва исёнчилар ҳақидаги маълумотларни диққат билан ўрганинг», — дейди Мужоҳид.
Толибон томонидан аниқ жиноятлар ва жазолар аниқланмаган, бироқ Афғонистондаги диний етакчилардан бирининг таъкидлашича, жазолар ампутация, оммавий қамчилаш ва тошбўрон қилишни ўз ичига олади.