АҚШ молия вазирлиги «Эроннинг учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш ёки Россияга беришда иштирок этган» уч компания ва икки кишига нисбатан чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилди.
Қора рўйхатга Shahed Aviation Industries (Эрон), Success Aviation Services FZC (БАА) ва i Jet Global DMCC (БАА) компаниялари, шунингдек, Эрон томонидан «Вагнер» ХҲКга дронларни сотишда иштирок этган Аббос Жума ва Тигран Срабионов киритилган.
Аввалроқ ЕИ ва Буюк Британия Эрон дронларини ишлаб чиқаришига қарши санкциялар жорий қилган эди.