Илон Маск Tesla бош директорлигини бошқа одамга топширади — WSJ

Илон Маск Tesla компаниясининг бош директори лавозимини бошқа одамга топширишга қарор қилди. Бу ҳақда директорлар кенгаши аъзоси Жеймс Мердокка таяниб The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Жеймс Мердокка кўра, бош директор лавозимига тавсия этилаётган инсон аллақачон аниқланган. Лекин унинг кимлиги ҳали ошкор этилмаган.

Маск дунёдаги энг бой одам — Bloomberg унинг бойлигини 183 миллиард долларга баҳоламоқда. Tesla’дан ташқари, тадбиркор SpaceX ва Twitter’ни бошқаради.

Аввалроқ Маск агар ишончли ворис пайдо бўлса, у компания раҳбари лавозимини тарк этиб, бошқа лойиҳаларга эътибор қаратишини айтган эди.

Бош директор лавозими кўпинча бизнесга йўналтирилган ролни англатади, лекин аслида менинг вазифам кўпроқ технологияларни ишлаб чиқадиган муҳандисликдир, — деб тушунтиради Маск.

Тадбиркор яқинда сотиб олинган Twitter’га ҳам камроқ вақт ажратишини тан олди. Компанияни сотиб олгач, Маскнинг ўзи унга раҳбарлик қилди. Аммо келажакда у бош директор лавозимига бошқа одам топишини истисно қилмаганди.
Аввалроқ Илон Маск Twitter’ни сотиб олгач, Tesla’нинг 4 млрд долларли акцияларини сотгани ҳақида хабар берилганди.