Ташаббусли бюджет доирасидаги қурилишлар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади

Президент “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, инвестиция дастурлари ва ташаббусли бюджетлаштириш асосида молиялаштириладиган қурилиш лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланмоқда.

Бунда:
➖ объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида инсон омилисиз аниқланади;

➖ 2023 йил 1 мартга қадар қурилиш объектларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатларини акс эттирувчи фото ва видео материалларни юклаш имконини берувчи “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади;

➖ буюртмачи билан лойиҳачи ва пудратчилар ўртасидаги шартномалар фақат электрон рақамли имзо орқали тузилади;

➖ объектлар юзасидан ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари жамоатчилик назоратини ўрнатади.