Тошкент шаҳрида қурилиш ишлари 4,9 фоизга кўпайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябр ойларида Тошкент шаҳрида жами қарийб 23,3 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,9 фоизга ошган.

Тошкент шаҳрида бажарилган қурилиш ишлари таркиби:

— Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар – 34,2 фоиз

— Кичик корхона ва микрофирмалар – 53,5 фоиз

— Норасмий секторлар – 12,3 фоиз