Тошкентдаги қурилишлардан бирида юк кўтариш крани қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда “Ҳозиргина Янгиҳаёт туманида қурилаётган “новостройка”лардан бирида кран қулаб тушди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ФВВ маълумот берди.

“Бугун, 19 ноябрь тахминан соат 11:20 ларда Тошкент шаҳар Сирғали тумани Чоштепа кўчасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг қурилиш жараёнида фойдаланиш учун ўрнатилаётган юк кўтариш крани қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари етиб борган. Ҳозирда вазият тафсилотлари ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.