Инглиз армияси Афғонистонда ёш болаларни ўлдиргани маълум бўлди

Инглиз армияси 2006-2014 йилларда Афғонистонда иштирок этган ҳарбий амалиётларда 64 тадан 135 тагача ёш болани ўлдиргани маълум бўлди. Буюк Британия ҳукумати 64 нафар ёш бола учун 1656 фунт стерлинг бадал тўлаганлиги аниқланди.

Буюк Британиядаги “AOAV”ташкилотининг 2006-2014 йилларга доир берган маълумотларда ҳаво ҳужумлари ва пала-партиш ўқ узишлар сабабидан ҳалок бўлганлар сони энг кўп учрайдиган ўлим эканлиги қайд этилган.

Бошқа тарафдан мудофаа вазирлиги томонидан ҳар бир ўлимнинг тафсилотларини аниқлаш учун етарли далиллар келтирилмаганлиги айтилиб, баъзи ҳолатларда бир боланинг ўлимига олиб келган сабабларнинг ҳужжатларда юзаки ёзилганлигини маълум қилди.

Ҳаётдан кўз юмган болалар учун ўртача 1656 фунт стерлинг бадал тўланганлиги билдирган AOAV ҳақ талаб қилувчилардан аввал фотосурат, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва буни тасдиқловчи мактублар тақдим этиши сўралганлигини қайд этди.