Брюс Лининг ўлимига сув сабабчими?

7 ёшдан 70 ёшгача ҳамма танийдиган дунёга машҳур актёр ҳамда карате устаси Брюс Ли ҳақида эълон қилинган бир мақолада ҳайратланарли фикр айтилди. Олиб борилган илмий таҳлилларда “Сувдек бўл, дўстим” ибораси билан хотиралардан жой олган актёрнинг ўлимига сабаб “Ортиқча сув ичиш” бўлганлиги хулоса қилинди.

Машҳур актёр Ли, 1973 йил июль ойида мия шишиши хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганди.
Лининг ўлими билан боғлиқ таҳлиллар олиб борган гуруҳ, шишишнинг гипонатремиядан келиб чиққанини таъкидлади.

Шу билан бирга, Брюс Лининг буйрагининг ортиқча сувни кўтаролмагани сабаб оламдан ўтган деган хулосалар ҳам мавжудлиги айтилмоқда. Бир қанча кузатувларни ҳисобга олганда, Лининг ўша пайтларда жуда кўп миқдорда мева шарбати ва протеинли ичимликлардан иборат бўлган парҳези, қолаверса, сувсизликнинг ортишига сабаб бўлувчи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши натижасида кўп миқдорда сув ичган.

Мақолани эълон қилган олимлар шундай хулосага боришди: “Сувдек бўл дўстим” иборасини машҳур қилган Ли, кинояли мазмунда ортиқча сув ичиш сабабли ҳаётдан кўз юмган.