Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўрони кузатилмоқда

Ўзбекистонда 5 баллик магнит бўрони кузатилмоқда. Бу ҳақда метеоролог Эркин Абдулаҳатов ўз Telegram каналида хабар берди.

«Айни дақиқаларда G3 даражали 5 баллик магнит бўронларини ҳис қиляпмиз. Магнит бўрони G3 даражаси туш пайтига қадар давомли кузатилиб, кейин пассивроқ ҳолатга қайтади. Қуёшдаги циклик чақнашлар яна фаоллашган кўринади», — деб ёзади мутахассис.

Магнит бўронидан сурункали хасталикларга чалинган, ўрта ва катта ёшли инсонлар, айниқса, юрак ишемик касаллиги билан оғриган ёки миокард инфаркт, инсультни бошдан ўтказган беморлар кўпроқ азият чекади. Чунки қуёш чақнашлари туфайли ҳосил бўлган магнит майдони гипертоникларда қон босими ошиши, гипотоникларда эса аксинча, қон босими пасайишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бош оғриғи, ҳолсизлик, қолаверса, турли аллергик реакциялар кузатилиши эҳтимоли мавжуд.