Япония Молия вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Россияни қораловчи қарорини қўллаб-қувватламаган 19 та давлатга иқтисодий ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Бундан ташқари, Япония департаменти томонидан олиб борилган текширув натижасида ҳукумат ривожланиш учун мамлакатларга 12,8 миллиард иена (91 миллион доллар) ажратишга қарор қилганлиги аниқланган (расмий ривожланиш ёрдами). 2,9 миллиард иена — Лаосга, 1,7 — Ветнамга, яна 1,6 миллиард Эронга. Қолган сумма бошқа 16 давлатга тақсимланади. Шу билан бирга, ушбу мамлакатларнинг Украинадаги можаро масаласида позицияси Токиодан фарқ қилади, деб таъкидлайди телеканал.
Шу билан бирга, Япония Молия вазирлиги ушбу харажатлани қайта кўриб чиқишни сўраб мамлакат ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилган. Молия вазирлиги ушбу ҳукумат ёрдами Япониянинг жаҳон ҳамжамиятида иштирокини ошириш учун ишлатилиши керак деган фикрни билдирган. Шунингдек, ташқи ишлар вазирлиги ушбу маблағлар нодавлат ва халқаро ташкилотлар орқали ёрдамни ҳам ўз ичига олганлигини таъкидлаган.