Ўзбошимчалик билан қурилган пойдевор узоққа бормади

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 23.07.2021 йилдаги ижро варақасига асосан Боёвут тумани Қарапчи МФЙ, Гулистон массиви, Ибратли йўл кўчасида қарздор М.Р.дан ундирувчи Д.А.га тегишли ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган 22,4 м. кв. забор бетон пойдеворни буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боёвут тумани бўлими иш юритувига 17.09.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 26.10.2022 йилда холислар, тегишли ташкилотлар иштирокида Боёвут тумани Қарапчи МФЙ, Гулистон массиви, Ибратли йўл кўчасида қарздор М.Р.дан ундирувчи Д.А.га тегишли ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган 22,4 м. кв. забор бетон пойдевор мажбурий тартибда буздирилган ва далолатнома расмийлаштирилиб, мазкур ижро иши иш юритувдан тамомланган.