Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди

Таъкидланишича, космик тармоқни ривожлантиришнинг 5 йиллик концепцияси ва “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Уларда ерни масофадан зондлаш, телекоммуникация сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш, илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, аэрокосмик стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадлар белгиланган.

Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлигига қўшимча вазифалар юклатиш мўлжалланмоқда. Булар – космик суратларни таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, давлат космик мониторингини амалга ошириш, бу жараёнда илғор технологияларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш кабилардир.