Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил октябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги вазият бўйича маълумот берди.
Таҳлил натижалари бўйича, Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 4,3 фоизга ошган.
Йил бошидан буён савдо ҳажмининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах – 42 фоиз, Сирдарё – 29 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 15 фоиз кузатилган.
Октябрь ойида ўртача ижара нархи 17 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 10,5 долларни ташкил этди, йил бошидан эса бу кўрсаткич 43 фоиздан зиёдга ортган. Шунингдек, 2022 йил бошидан буён иккиламчи бозорда 1 квадрат метр учун уй-жойнинг ўртача нархи 11,4 фоизга ошган.
Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўсиши 4,6 фоизни (сентябрда 1,7 фоиз) ташкил этган.