Швейцария Россия нефти учун нарх чегарасини жорий этишни маъқуллади


Швейцария Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини маъқуллади, деб хабар бермоқда мамлакат Иқтисодиёт вазирлиги сайти.

23 ноябрдан бошлаб мамлакат ҳукумати Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий қилмоқда, шунингдек, металлургия, аэрокосмик йўналишларида чекловлар жорий қилмоқда. Бундан ташқари, Россия ва Украинага қурол етказиб беришга эмбарго жорий қилинмоқда.

Швейцария Федерал кенгаши Россияга қарши янги санкцияларни қабул қилди. Шундай қилиб, у саккизинчи санкциялар пакети доирасида Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган сўнгги чораларни қабул қилади. Улар 2022 йил 23 ноябрь соат 18:00 да кучга кирди.

Бундан ташқари, Швейцария ҳукумати Россия ҳукумати ва давлат компанияларига IТ, муҳандислик, архитектура ва ҳуқуқ соҳаларида хизматлар кўрсатишни тақиқлади.

Аввалроқ Янги Зеландия Россия ва Беларуснинг 22 нафар фуқаросига ҳамда Россия Федерацияси учун иқтисодий ёки стратегик аҳамиятга эга бўлган қатор корхоналарга нисбатан санкциялар жорий қилган эди. Улар нефть-газ, транспорт ва пўлат саноати, шунингдек, радар ва электрон ускуналар ишлаб чиқаришга тегишли.

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Наная Махута, мамлакат расмийлари фикрича, Украинадаги махсус операцияни қўллаб-қувватловчи шахсларга нисбатан санкциялар жорий этилганини тушунтирди. Улар орасида Россия Федерацияси Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина, Кремл вакили Дмитрий Песковнинг оила аъзолари, айрим россиялик тадбиркорлар, Беларус раҳбари Александр Лукашенконинг рафиқаси ва ўғли бор.