Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази маълумотларига кўра, энг кўп ёғингарчилик соҳил бўйидаги Жидда шаҳри яқинидаги ҳудудларга тўғри келган. Ярим кунда тахминан 180 мм ёмғир ёққан, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Саудия Арабистонининг Макка шаҳри ва унга яқин ҳудудларда пайшанба куни эрталаб бошланган кучли ёмғир туфайли икки киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий ҳокимият Маккани Жидда билан боғловчи автомагистрални ёпиб қўйишни буюрди ва шаҳар аэропортларида кўплаб рейслар тўхтатилди. Фуқаро муҳофазаси хизматлари одамларни, агар зарурат бўлмаса, об-ҳаво очилгунча уйда қолишга чақирмоқда.