Хитойда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 28.11.2022 йил, Тошкент вақти билан 00:58 да (27.11.2022 йил, Гринвич бўйича 19:58 да) Хитойда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,94 градус шимолий кенглик; 74,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила епицентри Тошкентдан 471 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Aндижон вилоятида 3 балл, 206 км.
Фарғона вилоятида 3 балл, 238 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 268 км.
Тошкент вилоятида 2 балл, 454 км.