Президентнинг «Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ:
• тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;
• хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда ЭРИ олиш талаби бекор қилинади;
• тадбиркорлик субъектларининг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;
• тадбиркорлик субъектларига, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тўғридан-тўғри тузилган шартномалар буйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади.