Twitter Илон Маск туфайли реклама берувчиларни йўқотмоқда


Дунёнинг энг йирик брендлари Twitter’даги рекламаларини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Finansial Times хабар берди

Манбада айтилишича, йирик компаниялар Twitter’нинг янги эгаси Илон Маскнинг олиб бораётган иш услубидан норози бўлишган. Оммавий тарзда ишдан бўшатишлар туфайли компаниялар ўз рекламаларини давом эттирмасликка қарор қилган.

Media Matters маълумотларига кўра, 100 та энг яхши реклама берувчилардан 50 нафари Маск ижтимоий тармоқни эгаллаб олганидан кейин харажатларни тўхтатиб қўйган ёки тўхтатиш ниятини эълон қилган. Ушбу 50 та реклама берувчига Тwitter’нинг 2021 йилдаги 5 миллион долларлик даромадининг 317 миллион доллари тўғри келди.