Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара келишувини ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Садир Жапаров «Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида 3 ноябрь куни Бишкекда имзоланган шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолаган.
Қонун Жокоргу Кенеш томонидан 2022 йил 17 ноябрда қабул қилинган.
Қонун билан 2022 йил 3 ноябрда Бишкекда имзоланган Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш таклиф этилади. Шундай қилиб, 3 ноябрь куни Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида 302,29 километр узунликдаги участкаларни ўз ичига олган шартнома имзоланган.