“Elantra” русумли автотранспорт воситаси хатланди ва жарима майдонига олиб кирилди

Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 11.05.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.M дан ундирувчи “MICROFIN” МЧЖ фойдасига 50.3 млн. сўм кредит қарзини ундириш белгиланган эди.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган, лекин қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келганлиги боис бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 25.11.2022 йил куни қарздорга тегишли бўлган “Elantra” русимли автотранспорт воситаси жарима майдонига олиб кирилди ва хатланди.

Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.