Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида ҳаракат 30 ноябрь куни вақтинча чекланди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, қуйидаги келтирилган кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилмоқда:
Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси Мевазор маҳалласидан — Ислом Каримов кўчасигача;
Учтепа тумани Фарход — Лутфий кўчалари кесишган чорраҳасидан, Фарход — Фозилтепа кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
Учтепа тумани КХАЙдан — Катта қани кўчасигача.
«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.