Бугун, 30 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш давом этмоқда.
Судда асосий айбланувчилардан бири “Makan” интернет-нашрининг собиқ маъмури Лолагул Каллихонова ўз айбига иқрор бўлди.
“Makan” каналининг собиқ маъмури собиқ адвокат Даулетмурат Тожимуратов томонидан ташкил этилган ва ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм ғоялари ва оммавий тартибсизликларга чорловчи уюшган гуруҳга қўшилган.
“Биз жуда катта хатога йўл қўйдик, ўз юртимизга тош отдик”, дейди Каллихонов пушаймонлик билан.
У ўз кўрсатмаларида айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб, судланувчи Даулетмурат Тажимуратовнинг Нукус шаҳрида митинг ўтказиш ҳақида Жўқорғи Кенгес раиси номига ариза қолдиргани ҳақидаги хабарига алданиб, унинг ушбу гапларига ишониб қолгани, шу сабабли ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида билдириш ҳамда видеороликлар чиқаргани, лекин аҳолининг бунчалик даражада кўтарилиб кетишини билмагани, Тажимуратовнинг алдовига учгани, ушбу қилмиши оқибатида одамлар вафот этгани, уларнинг ўлимида эса ўзини ҳам айбдор деб билишини, шу сабабли ўзини кечирмаслигини, ўзига қўйилган барча айбловларни тўлиқ тан олишини билдирган.
1989 йилда туғилган журналист Жиноят кодексининг 28, 104-моддаси 3-қисми “а” банди (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 159-моддаси 4-қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-моддаси 3-қисми (оммавий тартибсизликлар) ва 244−1-моддаси 3-қисми “а”, “б”, “г” бандларида (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) кабилан билан айбланмоқда.