Ўзбекистонда октабр ойида 126,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-октабрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 1 008,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Бензин ишлаб чиқариш бўйича 2021 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 109,4 фоизни ташкил этган.