Алимент тўламаган отанинг Nexia автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ва вилоят бошқармаси томонидан ўтказилаётган алимент ундирувлари бўйича «Долзарб 10 кунлик» тадбирлар доирасида Бухоро вилоятида алимент билан боғлиқ ижро ишлари кўламини ошириш, қарздор шахсларнинг масъулиятини ошириш ва муқаддам ажрашган оилаларни яраштириш каби амалий ишлар ташкил этилмоқда.


Тадбир давомида, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор ота К.Муродовдан алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор ижро ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаб келган.
Қарздор отанинг алимент қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда 01.12.2022 йил ҳолатида 53 млн. сўм ташкил қилди.


Қарздор турли баҳоналар билан алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган Nexia автомашинаси хатланиб, алимент қарздорлиги учун жарима майдончасига вақтинчалик сақлаш учун жойлаштирилди.


Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилади.