АҚШ FBIдан “TikTok” га эътироз: “Миллий хавфсизлигимизга таҳдид солмоқда”

Дунё бўйлаб 1 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бўлган TikTok га  АҚШ FBI дан эътироз билдирилди. Таъкидланишича, TikTok АҚШ учун “Миллий хавфсизлик андишаси” ни туғдирмоқда. Бошқа томондан FBI, аввал ҳам бир неча маротаба TikTok масаласи бўйича бўлиб ўтган йиғилишларда Хитой ҳукумати томонидан “Ёмон ниятда” қўлланилиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

АҚШ FBI (Федерал Тергов Идораси) директори Крис Врей, ижтимоий тармоқ платформаси бўлган TikTok нинг назорати Хитой ҳукуматининг қўлида эканлигини таъкидлаб, бунинг АҚШ учун миллий хавфсизлик андишасини келтириб чиқаришини айтди.

Врей, Мичиган Университетида бўлиб ўтган йиғилишлардан бирида ҳам бу ҳақда айтиб ўтган. Хитойнинг TikTok орқали тўплаган маълумотлари жосуслик учун қўлланилиши мумкинлигига ишора қилган Врей, “Барча маълумотлар, биз билан ҳамкорлик қилмайдиган ҳукуматнинг қўлида. Бу ҳукумат, АҚШнинг манфаатларига хизмат қилмайди. Бундан эҳтиёт бўлиш лозим” деди.

TikTok операциялари бошлиғи Ванесса Паппас, сентябрьда бўлиб ўтган АҚШ сенатларидан бирида, Хитой ҳукуматининг платформанинг маълумотлари орқали ҳечнимага эриша олмаганлигини билдирган эди.