6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет хабарига кўра, 2022 йил 6-8 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин туманида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.