Юртимизда бу йилги қиш фасли изғиринли кунлар билан бошланди. Ана шундай шароитда мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида узлуксиз иш олиб борадиган Штаб ташкил этилди.
Жорий йил 5 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 6 декабрь 08:00 гача мазкур Штабга юртимиздаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти бўйича қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
“103” хизматида:
2 733 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
“Тез ёрдам”га 37 336 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
Андижон вилояти — 4 491 та
Фарғона вилояти — 4 450 та
Наманган вилояти — 3 821 та
Тошкент шаҳри — 3 665 та
Тошкент вилояти — 3 178 та
Юртимиз бўйича шифохонага ётқизилган беморлар сони:
катталар — 2 462 нафар
болалар — 829 нафар
2 568 нафар чақалоқ дунёга келди.
Коронавирус аниқланган беморлар:
18 ёшгача — 31 нафар
катталар — 89 нафар
жами — 120 нафар
Шундан 79 нафари шифохонага ётқизилди.
Вазирлик тасарруфидаги барча тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда.