Россиянинг Саратов вилояти Жамоатчилик палатаси раиси Борис Шинчук бошпанасиз итларни «украин миллатчилари позицияларига» ташлаш орқали вилоятдаги бу борадаги муаммони ҳал этишни таклиф қилган. Бу ҳақда Шинчук ўзининг Telegram’ каналига ёзиб қолдирган.
У мазкур ғоя пайдо бўлишининг тўртта сабабини маълум қилган. «Биринчидан, итлар бегоналарни яхши кўрмайди, иккинчидан — бошпанасиз итлар билан боғлиқ масалани ҳал этамиз, учинчидан — ҳайвон ҳимоячиларининг жонзотларни ўлдирмаслик бўйича эътирозларини қаноатлантирамиз, тўртинчидан — Россияда Украина учун бошпанасиз итлар ва ракеталар етарлича», — дейди амалдор.