Биз нега халқ томонида бўла олмаймиз ёки Ўзбекнефтгаз шунчалик рекламага муҳтожми?

Халққа газ беришни ўрнига журналюхалани оғзини мойлаётган Меҳриддин Абдуллаев компраматлари тарқалмаслаги учун пул бераяптими? Ушбу ҳақли саволни таниқли журналист Алишер Рўзиохунов ўртага ташламоқда. Бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида алоҳида “пост” қолдирган.

“Бугунги энерго инқироздан Ўзбекнефтгаз қандай чиқмоқда?

Аслида машиналар бензин етишмовчилиги, қимматлиги ва сифатсизлиги учун ҳукумат ташаббуси билан метанга ўтказилган. Дубай нархида бензин қуйиш учун шунча даромад керак, сифат ва хизмат. Аммо Ўзбекнефтгаз сифатни ошириш, етказиб бериш ва рақобат муҳити ҳақида ўйламайди. Унда нима қилади?

Ўзбекнефтгаз шунчаки блогер, вебсайтлар ва газеталарга обуна сотиб олади. Виждонли ва профессионал соҳа фидойилари Ўзбекнефтгаз рекламасидан кейин ҳам, бензин муаммосини ёзиб чиқаверади. Аммо Ўзбекнефтгаз шартномани қайта тузмаслик, пул бермай қўйиши билан таҳдид қиладиганлари, виждонсиз ва халқига тупурганлар бу масалага кўз юмади.

Масалан, ўтган 2 ой ичида Ўзбекнефтгаз Хуршид Далиев таъсисчилигади Bon Profi Media МЧЖга 345 миллион сўм, Matbuot PS МЧЖга 1 миллиард сўм, “Даракчи”га 200 миллион сўм, Кун.уз’га 2 миллиард сўм, Хабар.уз сайтига 150 миллион сўм, Дарё’га 345 миллион сўм, Алм Медиа МЧЖга аввалги шартнома бўйича яна 400 миллион сўм тўлаган реклама жойлаштириш мақсадида тўлаган.

Албатта, реклама бозори жадал ривожланмоқда, мустақил медиянинг асосий даромади реклама тушумлари. Аммо тўланган барча пул реклама учун дейиш қийин. Негаки, айрим платформаларда Ўзбекнефтгаз соҳасига оид мавжуд муаммолар ҳам ёритилмайди, мурожаатлар пайсалга солинади. Ундай бўлмаса, Ўзбекнефтгаз шунчаки аҳмоқона ва самарасиз рекламалар жойлаштиради.

Хуллас, менга ишонманг, шунчаки канал ва сайтларда “Ўзбекнефтгаз”, “бензин”, “Меҳриддин” сўзларини изланг. Ўзингиз гувоҳ бўлинг”, дея фикр билдирган.

Албатта, ушбу суммани ҳисоблаб чиқилса жуда катта пул келиб чиқади. бу каби пиар учун сарфланган пулларни саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш сифатини кўтаришга қаратилса бўлмасмикан?

Шунингдек, бошқа бир манбанинг маълумотига кўра, ўтган йили «Ўзбекнефтгаз» АЖ пиар учун 2021 йил 18 октябрь куни «Ўзбекнефтгаз»АЖ (кейинги ўринларда жамият деб юртилиди) томонидан www.kun.uz сайтида реклама материалларини жойлаштириш ва PR (пиар) учун сайт муассиси «WEB EXPERT» МЧЖга жами 862 миллион 500 минг сўм (ҚҚС билан) пул маблағлари ўтказиб берилган.

Шу куни «WEB EXPERT» МЧЖ ва жамият ўртасида 3 та шартнома имзоланган бўлиб, шартномаларда хизмат ҳақи — 50 та мақоланинг ҳар бири учун 12 миллион сўмдан жами 690,0 млн сўм, сайтнинг рус тилидаги версиясида 10 та мақоланинг ҳар бири учун 7 миллон сўмдан жами 80,5 млн сўм ва сайтда икки дона «баннер тугмаси»ни жойлаштириш 46 миллион сўмдан жами 92,0 млн сўм эканлиги кўрсатилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, www.kun.uz сайти томонидан #Ўзбекнефтгаз хештеги билан жуда кўплаб мақолалар жойлаштирилган бўлиб, унда асосан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг фаолияти ёритилган. Бироқ сайт томонидан жамият ва унинг Бошқарув раиси фаолияти билан боғлиқ материалларнинг барчасида ҳам тижорат ва реклама ҳуқуқлари асосида эълон қилинганлигини билдирувчи Ⓣ белгиси қўйилмаган (жуда кам ҳоллардан ташқари), яъни бошқа ахборотдан реклама деб ҳисоблаш мумкин бўладиган даражада ажратилмаган.

Шу билан бир қаторда www.sof.uz сайтида реклама материалларини жойлаштириш ва PR (пиар) учун сайт муассиси «KOMIL UNSUR» МЧЖга жами 40 миллион сўм (ҚҚС билан) пул маблағлари ўтказиб берилган.

Шу куни «KOMIL UNSUR» МЧЖ ва жамият ўртасида шартнома имзоланган бўлиб, ушбу шартномада 2021-2022 йилларда жойлаштириладиган ҳар бир мақола учун 3 миллион сўм белгиланган.


Ўзбекнефтгаз халқ учун нима ҳаракат қилаётгани бу ерда аниқ кўриниб турибди. Халқ фойдасига ҳеч қандай иш қилгани йўқ, улар фақат шу каби пиар матиераллар билан халқни кўзига “қум” сепиб турибди холос. Журналистлар ҳам бу борада пулни олганидан кейин жим юришга мажбур. Биз юқорида номи келтирилган ОАВлар рўйхатини давом эттириш ниятида эмасмиз. Президентга кўриниши учун тинмасдан пиарга пул сарфлаётган Ўзбекнефтгазнинг виждони уйғониб кетармикан деган умиддамиз холос…