Иссиқ чойнинг зарарларини биласизми?

Қайноқ чой ва қайноқ  ичимликлар ошқозонни зарарлаб, турли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади.

Жуда иссиқ чой томоқ, қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватини зарарлайди. Жуда иссиқ чойдан узоқ муддат фойдаланиш бу органларда қайтариб бўлмас ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Тадқиқотларга кўра, 62 даража целсийдан юқори ҳароратдаги чойни тез-тез истеъмол қилиш ошқозон деворлари заифлигини оширади ва турли хил ошқозон касалликлари ривожланишига, энг ёмони саратон пайдо бўлишига олиб келади.

Чойнинг ҳарорати 56 даражадан ошмаслиги керак.