Хитойда университет талабалари сунъий интеллектга асосланган видеокузатув камераларига одамни танимас ҳолга келтирадиган InvisDefense кийимини ишлаб чиқди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Мазкур ихтиро Huawei томонидан ўтказилган киберхавфсизлик инновациялари бўйича биринчи танловда ғолиб чиққан. Камуфляж куннинг исталган вақтида ишлайди ва у кузатув камераларининг самарадорлигини 57 фоизга камайтиради. Лойиҳа муаллифлари бундай эффектга махсус усул ёрдамида қўлланган нақш ҳамда кийимга ўрнатилган иссиқлик датчиклари туфайли эришган.
Таъкидланишича, ихтиро бир томондан, одамларнинг шахсий ҳаётини кузатишга қарши бўлса, иккинчи томондан хавфсизлик тизимларида ноқонуний мақсадларда фойдаланилиши мумкин. Ишлаб чиқувчилар кийимнинг бир тўпламини 500 юань (71 доллар) га сотмоқчи. Келажакда талабалар объектлар ва транспорт воситалари учун, шунингдек, сунъий йўлдош кузатув тизимларидан яшириниш учун ҳам худди шундай ихтиро яратмоқчи.