Қон босимини масофадан ўлчаш тизими яратилди



Жанубий Австралиялик тадқиқотчилар бемор билан тўғридан-тўғри жисмоний алоқа қилмасдан қон босимини аниқ ўлчай оладиган инновацион тизимни ишлаб чиқмоқда.

Натижа атиги 10 сонияда олинади. Қурилма синовдан ўтказилди. Синов ишларига 25 нафар кўнгиллилар жалб этилди.

Хуллас қон босимини ўлчаш натижалари рақамли сфигмоманометр ёрдамида олинган кўрсаткичлар билан таққосланди. Янги тизим  95,4% аниқликни кўрсатди.

Кўриниб турибдики, 25 киши жуда кичик намунадир ва каттароқ тадқиқотлар талаб этилади. Бироқ, тавсия этилган тизим қон босими қурилмаларининг кейинги авлодида истиқболли восита бўлиши мумкин.

Бу, айниқса, пандемия пайтида, хавфсизлик учун бемор билан минимал алоқа қилиш зарур бўлган ҳолатларда фойдали бўлиши мумкин, дея таъкидлади австралиялик изланувчилар.