Яна икки раҳбар қамоққа олингани маълум қилинди

«Янгийўл тумангаз» ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» раҳбари ҳам қамоққа олинди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Республика штаби йиғилишида Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Янгийўл тумангаз» раҳбари Умид Тўйчиев ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади», — деди Сардор Умурзаков.