Сурхондарёдаги газ «заправкалар»га чекловлар жорий этилди

Сурхондарё вилояти жойлашган автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ қўйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ)га етказиб берилаётган табиий газ таъминотини вақтинчалик чеклаш бўйича режа-жадвал тасдиқланган.

Режага кўра, белгиланган АГТКШ жуфт кунларида соат 07:00 дан 15:00 га қадар, айримлари эса тоқ кунларида соат 07:00 дан 15:00 га қадар табиий газ билан таъминланиши белгиланган.

«Ҳурматли истеъмолчилар, амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади. Ноқулайликлар учун барча истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.