Имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Н.И. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 16 нафар фуқаронинг номига томорқачиликни ривожлантириш учун 307 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.