Ўзбекистонда солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та қурилиш корхоналари маълум қилинди

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда солиқ қарзи кўп бўлган қурилиш корхоналари – ТОП-10 талигини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 100 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд қурилиш корхоналари сони 679 тани ташкил этди. Уларнинг жами қарздорлиги 279,9 млрд сўм.

Шундан 48,8 млрд сўми, яъни 17 фоизи солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади. Улар:

1. “Кўприкқурилиш” УК – 14,1 млрд;
2. “Махсус монтаж ва механизация” УК – 13,8 млрд;
3. “Ж – Қурувчи” МЧЖ – 3,7 млрд;
4. “Қоратов йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК – 3,1 млрд;
5. “Камол” ХК – 3 млрд;
6. “Орзу қурилиш бизнес” МЧЖ – 2,5 млрд;
7. “Наманган кўприклардан фойдаланиш” УК – 2,2 млрд;
8. “Муборак нефть-газ монтаж қурилиш” МЧЖ – 2,2 млрд;
9. “Хива нефть-газ қурилиш” УК – 2,1 млрд;
10. “ЎзбекГидроЭнерго қурилиш” АЖ – 2,1 млрд.