Ўзбекистон “Чегарасиз мухбирлар” матбуот эркинлиги индексида 22 поғона юқорилади

Чегарасиз мухбирлар (“Репортерс wитҳоут бордерс”) ташкилотининг 2022 йилги матбуот эркинлиги индексида (“Wорлд Пресс Фреедом Индех 2022”) Ўзбекистон 133-ўринга кўтарилди, аввалги рейтингда эса 157-ўринда қайд этилган эди.

Ҳисоботда қайд этилишича, айни вақтга келиб 5 нафар маҳаллий журналист ҳибсда сақланмоқда, жорий йилда ҳеч бир журналист ҳаётига суиқасд уюштирилмаган. Бироқ давлат ҳокимиятини танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда.

Кутилганидек, рейтингда Скандинавия мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Норвегия, Дания, Швесия, Эстония, Финляндия, Ирландия, Португалия ва Коста-Рика ушбу матбуот эркинлиги индексида юқори поғонада қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижага эга Қирғизистон 98-ўринни банд этган.

Матбуот эркинлиги индекси Чегара билмас мухбирлар ташкилоти томонидан мамлакатларнинг 2002 йилдан бери тузиладиган ва чоп этиладиган йиллик рейтинги бўлиб, ташкилотнинг ўтган йилги матбуот эркинлиги бўйича қайд этган натижаларига асосланади.

ЧБМТ ҳар бир мамлакатда журналистлар, ахборот ташкилотлари ва интернет фойдаланувчиларининг эркинлик даражаси ҳамда расмийлар томонидан ушбу эркинликни ҳурмат қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни акс эттириш ниятида. Чегара билмас мухбирлар ташкилоти индекси фақат матбуот эркинлиги ва журналистика сифатини ўлчамайди, балки инсон ҳуқуқлари масаласига ҳам эътибор қаратилади.