Дунёнинг энг қадимий жинси шими 114 минг долларга сотилди

Дунёдаги энг қадимий деб ҳисобланган шим, АҚШ даги бўлиб ўтган аукционда 114 минг долларга ўз харидорини топди.


Оқ рангдаги ишчилар шими, Шимолий Каролина ҳудудида 1857 йилда чўкиб кетган бир кемадан топилган эди. Олд томонида тугмалари бўлган ушбу жинси шим кон ишчисига тегишли эканлиги тахмин қилинади. Аукцион Рено шаҳрида 3 декабрда ўтказилди. Шимга қўшимча равишда унга тегишли 270 та парчаси (тугма ва шунга ўхшаш қисмлар) 1 миллион долларга яқин нархда сотилди.

АҚШда 1800 йилларда “Олтинга ҳужум” номли давр босиб ўтилган эди. АҚШнинг шарқий қирғоқларига йўловчиларни ташиган 85 метрлик кема “Олтин кема” деб ҳам аталган. Кема тўфон туфайли чўкиб кетган бўлиб, ундаги 578 та йўловчи ва 425 та кема хизматчилари ҳалок бўлишганди.

Шунингдек кема билан бирга 21 тонна олтин ҳамда буюмларнинг ҳам чўкиб кетгани тахмин қилинади. Кема 1988 йилда топилди. Жинси шим эса Жон Демент исмли бир одамнинг чемадонидан топилган. Шим Сан Францискодан харид қилингани тахмин қилинади. Музей раҳбарлари, олд томонида 5 та тугмаси бор моделлар кейинчалик худди ўша ноёб топилмадан андоза олганлигини эътироф этишади. “Levi Strauss & Co” корхонаси худди шунга ўхшаш шимни 1873 йилда, кема чўкканидан 16 йил ўтиб, Сан Францискода ишлаб чиқарилганди.