Янги Зеландия 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни буткул тақиқлади

Куни кеча Янги Зеландия парламенти 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни буткул тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

Бу йил сайин тамаки сотиб олишга қодир одамлар сонининг камайиб боришини англатади.

Қонун лойиҳасини тақдим этган соғлиқни сақлаш вазири Аиша Веррал бу “чекишсиз келажак сари қадам” эканлигини таъкидлаб ўтган.

“Минглаб одамлар узоқроқ ва соғлом умр кўрадилар, соғлиқни сақлаш тизими эса чекиш билан боғлиқ касалликларни даволамасликдан 5 миллиард ЯЗ доллари (3,2 миллиард доллар) фойда кўради”, деган доктор Веррал.

Ноябрь ойида эълон қилинган ҳукумат статистик маълумотларига кўра, Янги Зеландияда чекиш даражаси аллақачон тарихий энг паст даражада бўлиб, катта ёшдагиларнинг атиги 8 фоизи ҳар куни чекишган бўлсалар, бу олдинги йиллардагидан 9,4 фоизга пастлаганлигини кўрсатади.

“Тутунсиз атроф-муҳит тўғрисида”ги қонун лойиҳаси 2025 йилга бориб, мамлакатдаги чекувчилар сонини 5 фоизга камайтиради, асосий мақсад эса мамлакатда чекиш кўрсаткичларини бутунлай йўқ қилишдан иборат.