4 ёшли бола 6 кун давомида шоқоллар ва сиртлонлар билан яшади

Кениядаги Тсаво тоғига яқин ҳудудда яшайдиган 4 ёшли бола ғойиб бўлди. 6 кун давом этган қидирув қутқарув ишларидан кейин бола 18 км узоқликда, учувчи Роан Карр-Ҳартлей томонидан топилди.

Боланинг бунча пайт тирик қола олгани бир мўжиза дея эътироф этилди. Бола, кучли шамол эсаётган пайтда дўстларидан ажралиб қолганди. Маҳаллий қидирув қутқарув хизмати неча кунлар давомида уриниб ҳам ҳечқандай натижага эриша олмаганди.

Охири маҳаллий раҳбар давлат қидирув хизматига ёрдам бера олиш ёки йўқлигини сўраб мурожаат қилди. Гуруҳ аъзоларидан бўлган учувчи Роан кўнгилли сифатида бу ишни ўз зиммасига олди. 4 соат давомида болани қидирган Роан ҳудудда сиртлон ва шоқоллар, шунингдек, бошқа ёввойи ҳайвонлардан ташқари ҳечнимага кўзи тушмаганини айтди.

Учувчи: бола бу ерда тирик қолиши мумкин эмас. Ёғингарчилик кўп бўлгани туфайли сув топа олган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳам ёввойи ҳаётда яшаб қолиш учун камлик қилади, деди.

Орадан 5 кун ўтиб, учувчига боланинг изларини топишганини хабар қилиб, яна ёрдам сўрашганидан кейин Роан яна ишга киришди. Ва ниҳоят кичик дарахтлар орасидаги болага кўзи тушган учувчи кўзларига ишонмади. Бола ҳолсиз ва оёқлари шилинган эди. Бироқ яшаб қола олганди. Унга дўстлари “Учувчи” лақабини беришди. Болакай шифокорлар назоратида соғлигини тиклади.