Етиштирилган пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади

Келгуси йилда пилла етиштирувчиларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида ушбу соҳага ҳам эркинлик берилиши таъкидланди. Эндиликда етиштирилган пилла аҳолидан жаҳон биржаларидан кам бўлмаган нархда харид қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Бу камида 500 минг аҳолини банд қилиб, уларнинг даромадини 2-3 баравар ошириш имконини беради.

Иккинчи йўналиш доирасида ишсизлик оғир бўлган 1 мингта маҳалла учун 300 та микро-марказ ташкил этиб, уларга тадбиркорлик учун имконият яратиши зарур.

Туман ва шаҳарларнинг 255 та марказий кўчаси ҳамда 274 та маҳалладаги савдо-хизмат кўчалари тўлиқ ишга тушиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга 17 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини 1 апрелгача якунига етказиб, савдо ва сервис объектлари учун янги ерларни аукционга чиқариш топширилди. Тушган маблағлар яна 20 та туман ва шаҳарнинг мастер-режаларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.