Буюк Карл мукофоти нафақат Зеленскийга, балки бутун Украина халқига топширилганини кеча, 16 декабрь куни мукофотни таъсис этган Ахен шаҳри маъмурияти маълум қилди.
Буюк Карл мукофоти 1950 йилдан бери Европани бирлаштириш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Мукофот Франклар империясининг асосчиси, ўз давлатини Ахендан бошқарган Карл шарафига номланган.
Ўтган йили Александр Лукашенко режимига қарши чиққан беларуслик мухолифатчилар Светлана Тихановская, Мария Колесникова ва Вероника Цепкало мукофот лауретлари бўлганди.