Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзи бирданига 77 фоизга ўсди

2021 йилда Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзи бирданига 77 фоизга ошиб, 254,7 миллион долларга етди. бу ҳақда “РИА Новости” маълум қилмоқда.

Минскнинг Москва олдидаги қарзи йил давомида 1,9 фоизга ошиб, 8,5 миллиард долларга етди. Бангладеш 4,4 миллиард доллар қарз билан иккинчи ўринда туради, бу ўтган йилга нисбатан деярли учдан бир баравар кўп. Учинчи ўринда Ҳиндистон – унинг қарзи 11,7 фоизга ошиб, 3,3 миллиард долларга етди.

Кейинги ўринда Ветнам ўз қарзини йил давомида атиги 0,9 фоизга ошириб, 1,5 миллиардга етди. Яман бешинчи ўринга кўтарилди (1,17 миллиард), Афғонистон эса 1,16 миллиард билан олтинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистоннинг қарзи ўтган йил давомида энг кўп ўсди – бирданига 77 фоизга ўсиб, 254,7 миллион долларни ташкил этди. Мисрнинг қарзи 63,7 фоизга ошиб, 867,2 миллион долларга, Покистон эса 20,8 фоизга ошиб, 86,7 миллион долларга етди.

2021 йил ҳисобида 38 давлат Россиядан қарздор, дейилади хабарда.