Шоҳрух Ғиёсов: Ўзбекистонда соқолга ҳеч қандай тақиқ йўқ

АОКАда Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда соқол қўйишга тақиқлар қўйилиб, айрим жойларда рейдлар ўтказилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Фуқароларнинг эътиқодига ҳеч қандай тақиқ йўқ. Ўтган йили “Малика” савдо марказидаги ҳолатга келадиган бўлсак. У ерда жиноят содир бўлганди. Шу сабаб у ердан жиноятга алоқадор бўлган шахслар олиб чиқилган.

Ўшанда ҳам муносабат берганмиз: фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилаётган бўлса, албатта улар шикоят қилиши мумкин. Ҳозирги вақтда қадар соқолга қарши рейдлар бўлмаган. Соқолга ҳеч қандай тақиқ йўқ”, – дейди Шоҳрух Ғиёсов.