Жаҳон Банки Ўзбекистонга 950 миллион доллар кредит ажратди

Жаҳон Банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун кредит ажратди. Унинг миқдори 950 миллион доллар эканлиги айтилмоқда.

Банк 470 миллион доллар имтиёзли, 480 миллион доллар эса фоиз ставкаси паст кредит тақдим этади.

“Дунёдаги ҳамда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги оғир вазиятга қарамай, Ўзбекистон ислоҳотларга содиқ қолаётганини намойиш этмоқда. Жаҳон банкининг ушбу амалиёти Ўзбекистонга 2017 йилдан инклюзив бозор иқтисодиётини яратиш мақсадида кўрсатиб келинаётган кенг молиявий ва техник кўмакка асосланади”, – деган ЖБнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова.

Маблағлар асосан, ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш, хусусий секторнинг иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ролини кучайтириш, давлат ташкилотлари молиявий фаолиятини устидан назоратни фаоллаштириш ва бошқа мақсадларда сарфланади.