Францияда футбол ишқибозлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар бошланди

Франция шаҳарларида танглик ортиб бораётгани оқибатида полиция ва футбол мухлислари ўртасида тўқнашув юз бермоқда. Бу ҳақда Le Figaro нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида терма жамоанинг мағлубиятидан ҳафсаласи пир бўлган французлар Париж, Ницца, Бордо ва Нант кўчаларига чиққан.

Маълумотларга кўра, Ниццада футбол ишқибозлари полициячиларга шиша идишларни улоқтирмоқда. Бунга жавобан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари кўзни ёшлантирувчи газлардан фойдаланяпти.

Шунингдек, Париждаги Елисей майдонида ҳам бир нечта тўқнашувлар содир бўлгани ва оламонни қувиб юбориш учун полиция келгани маълум қилинган. Франциянинг бошқа шаҳарларда олинган суратларда полиция микроавтобуслари йўлларни ёпиб қўйганини кўриш мумкин.

18 декабрь куни ўтказилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияни пенальтилар бўйича мағлуб этди (4:2), асосий ўйин 2:2 ҳисобда якунланди, қўшимча вақтда эса ҳисоб 3:3 бўлганди.