Касбида 23 ёшли келин вафот этди…

Касби тумани Майманоқ маҳалласида шу йилнинг 18 декабрь куни 1999 йилда туғилган келинчак вафот этди.

Маълумотларга кўра, вафот этган Ж.К. ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Ҳозирда расмийлар келинчак ўзини осиб қўйгани ҳақида тахминларни илгари суряпти.

Келинчак яшаган оила маҳалладаги энг тинч оилалар қаторига кириши, турмуш ўртоғи ҳозирда чет давлатига ишлаш учун кетгани айтилмоқда.

Қўшимча қилинишича, вафот этган келинчак ҳомиладор бўлган.