Юракка стент қўйгандан кейин нималарга эътибор бериш керак?

Стентлаш амалиёти ўтказилгандан кейин ҳам юрак ишемик касаллигини даволашда ишлатиладиган дори воситаларини доимий истеъмол қилиш керак бўлади.

Стентлашдан кейин бир ой мобайнида спорт билан шуғулланиш мумкин эмас, лекин енгил машқлар бажариш мумкин.

Мунтазам жисмоний фаоллик атеросклероз ривожланишини секинлаштиради, юрак мускулларини чиниқтиради, артериал қон босимини меъёрлашишига ёрдам беради. Шунинг учун бу жарроҳлик муолажасини ўтказган беморлар ҳафтада камида 4-5 марта жисмоний тарбия билан шуғулланишлари керак.

Рационда ҳайвон ёғлари, углевод маҳсулотлари, ширинликлар ва туз камроқ бўлиши керак. Кофе ва кофеин сақловчи бошқа маҳсулотларни чеклаш зарур.
Аксинча ўсимлик ёғлари, мева ва сабзавотлар, балиқ маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш касаллик қайталанишининг олдини олади.

Акбар Мадалиев.